Стол тенниси: “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида  ахоли орасида мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги спорт иншоотларида “Sportni sev, sport bilan yаsha” шиори остида оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 4-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятида ҳам қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:

Унга кўра мусобақаларнинг вилоятда тасдиқланган режаси асосида бугун стол тенниси бўйича Бухоро шахар 2-сон БЎСМда финал босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.

Финал босқичида вилоятнинг 13 та туман, шаҳарларидан, жамоалар таркибида жами 26 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Мазкур мусобақада қатнашувчилар таркиби маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳамда ёшлардан иборат бўлди.

Якунда қуйидаги иштироклар фахрли ўринларга эга чиқишди.

Стол тенниси (эркаклар)

1. Назаров Элбек (Жондор тумани)

2. Шаропов Ашраф (Ғиждувон тумани)

3. Жўраев Мухаммад (Қоракўл тумани)

Стол тенниси (аёллар)

1. Бахадирова Шахноза (Ромитан тумани)

2. Тўхтаева Дилафрўз (Бухоро шахар)

3. Саидова Мафтуна (Бухоро тумани)

Бухоро вилояти туризм ва спорт бошқармаси 
Матбуот хизмати

Saytning oxirgi yangilanishi:
13.07.2021 | 16:25
Onlayn maslahatchi
Mening fikrim

Biz bilan bog'lanish

  • "Ishonch telefoni" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • "Yagona telefon" raqami:+998 (71) 239-24-39
  • Ish kunlari (shanba va yakshanbadan tashqari) 9:00 dan 18:00 gacha (tushlik 13:00 dan 14:00 gacha)
  • "Ishonch telefoni" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • "Yagona telefon" orqali murojaatlarni ko'rib chiqish yo'riqnomasi.
  • Yuridik manzil: O‘zbekiston, Toshkent shahar, 100060, Amir Temur ko‘chasi, 17-uy
  • E-mail: info@goskomsport.uz
  • Telefon: (99871) 239-24-07
  • Faks:  (99871) 239-24-07, 239-24-39
  • Mo'ljal:  Amir-Temur hiyoboni
  • Transportlar:
    • Avtobuslar: 85,51
    • Marshrut taksilar: 17, 62, 95, 152, 153, 169